Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
Бизнесдаги фойда-харажатлар ҳақидаги “Бизнес класс” лойиҳаси “Бизнеснома” номи остида фаолиятини тиклади. Илк кўрсатувда лойиҳа муаллифи Элдор Абдулвоҳид Жиззахда ҳеч қандай тажрибасиз, шахсий сармоясиз йўлга қўйган бизнеслари ҳақида батафсил, ҳеч нарсани яширмасдан ҳикоя қилиб берди.
Ўзбекистондаги маҳаллий брендлар тарихи, тадбиркорларнинг фойда-харажати, корхона-заводлардаги ишлаб чиқариш жараёнларини ичкаридан кўрсатиб берувчи “Бизнес класс” лойиҳаси ўз фаолиятини тиклади.
Ўтган вақт мобайнида лойиҳа нега тўхтаб қолгани, нега янги кўрсатув чиқмаётгани ҳақида кузатувчилардан кўплаб саволлар бўлди. Гап шундаки, сўнгги икки йил давомида кўрсатувлардан, муваффақиятли тадбиркорлар ҳикоясидан илҳомланиб, лойиҳа муаллифи Элдор Абдулвоҳиднинг ўзи ҳам ҳамкорликда бизнес қилиб кўришга қарор қилганди.
Элдор она шаҳри Жиззахда бирин-кетин учта йўналишда бизнесни йўлга қўйди: китоб дўкони, ўқув маркази ва SMM агентлиги. Бу бизнеслар ҳозирда озми-кўпми даромад билан ишлашда, барқарор ўсишда давом этмоқда.
Эндиликда муаллиф, Kun.uz'нинг таклифига асосан, “Бизнес класс”ни қайта тикламоқда. Лойиҳа “Бизнеснома” номини олади.
“Ребрендингдан кейинги илк сонимизда охирги йилларда ўзим ташкил этган учта бизнесни ёритиб беришга қарор қилдим. Бу учала соҳада ҳам тажрибам йўқ эди, бу бизнесларни инвесторларнинг маблағлари билан, муайян келишувлар асосида йўлга қўйдим. Ўтган вақт давомида қандай хатоларга йўл қўйганим, мавсумий савдоларда олинган рекорд фойдалар, ёпилиб кетишимизга бир баҳя қолган ҳолатлар, хуллас, ҳаммаси ҳақида бирма-бир гапириб бераман”, – дейди Элдор Абдулвоҳид.
Кўрсатувда ёш тадбиркор ўзининг ҳозиргача босиб ўтган ҳаёт йўли ҳикояси, болаликдаги кичик бизнеслари, Кореядаги мусофирчилик саргузаштлари ҳақида ҳам гапириб ўтган.
“Бизнеснома” кейинги сонларидан бошлаб одатдагидек янада қизиқ ва актуал тадбиркорлик соҳаларини ёритишда давом этади. Лойиҳада ўз бизнесини олиб чиқмоқчи бўлган ишбилармон кишилар ҳамкорлик таклифи билан @qabulnoma Telegram-манзилига бемалол мурожаат қилишлари мумкин.
Лойиҳани ижтимоий тармоқларда кузатинг: YouTube, Instagram, Telegram
“Бизнеснома” – биз бизнесни ичкаридан кўрсатамиз!
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди
Жаҳон | 13:12 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан сайёҳ келяпти?
Ўзбекистон | 14:11
-
Америкалик вазир машҳур қамоқхонадан туриб ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди
Жаҳон | 14:10
-
Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади
Жаҳон | 13:35
-
Зеленский АҚШ Россия талабларига ён бермаслигига умид қилмоқда
Жаҳон | 13:35
Мавзуга оид

12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди

10:29 / 06.02.2025
Адлия вазирлиги “Зиё улаш” китоб улашиш акциясини кенгайтирмоқда

11:29 / 01.02.2025
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

21:20 / 11.01.2025