Марказий Осиё давлатлари ҳануз дунёнинг энг кам ўзаро алоқа қилувчи мамлакатлари бўлиб қолмоқда
Савдо-сотиқ, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, миграция, коммуникация ва транспорт инфратузилмасидан биргаликда фойдаланиш орқали халқаро алоқаларни йўлга қўйиш Европа ва Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий ривожи учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу алоқалар фирма ва компанияларга билим ҳамда технологияларни етказиш орқали янада самарали фаолият юритишга ёрдам бериб, бир-бирини тўлдиради. Жаҳон банкининг янги "Энг муҳим алоқалар: Европа ва Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий ўсиши ҳамда барқарорлигини таъминлаш" номли маърузасида шу ҳақида сўз юритилади.
Маърузада турли давлатлараро алоқа турларининг иқтисодий ўсишга таъсири таҳлил қилинади, бундан мақсад - Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ҳукуматларга уларнинг ривожи натижасида олинадиган иқтисодий фойдани максималлаштиришга кўмак бериш.
"Тақдим этилган маърузага кўра, иқтисодий интеграция ва алоқалар турли давлатларда билимларнинг кенг тарқалиши ва даромадларнинг ўсишига олиб келади. Бундан айниқса минтақанинг энг кам ривожланган мамлакатларининг 40 фоизи ютиши мумкин", - дейди Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бошқармаси бош иқтисодчиси Ханс Тиммер.
Жаҳон банкининг янги маърузасида бир неча жараёнлар (ташқи савдо, мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими, давлатлар ўртасидаги миграцион алоқалар, ахборот ва коммуникацион технологияларнинг ўзаро боғлиқлик даражаси, мамлакатлараро транспорт алоқалари)ни баҳолашга асосланган янги индикатор - Кўп ўлчовли ўзаро боғлиқлик индексини яратиш йўли билан давлатлараро алоқалар баҳоланади.
Маърузада қайд қилинишича, Европа ва Марказий Осиё субминтақалари орасида Ғарбий Европа энг ривожланган алоқаларга эга, ундан кейин эса - Шимолий, Марказий ва Жанубий Европа. Ғарбий Болқон, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўзаро боғлиқликнинг энг паст кўрсаткичига эга.
Европада кўп мамлакатлар ўзаро алоқаларни йўлга қўйишнинг турли шаклларини қўллашади ва бу кучли ишлаб чиқариш занжирларининг ривожланишига сабаб бўлади, натижада эса меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ошди.
Сўнгги йиллардаги яқинлашувга доир саъй-ҳаракатларга қарамай, Марказий Осиё давлатлари ҳануз дунёнинг энг кам ўзаро алоқа қилувчи мамлакатлари бўлиб қолмоқда. Бу мамлакатлар ўзининг географик жойлашуви ва инфратузилма билан боғлиқ муаммолар сабаб минтақадаги қўшни давлатлар ҳамда жаҳон иқтисодиёти билан у қадар яхши алоқаларни йўлга қўймаган.
Марказий Осиё, Европа ва Шарқий Осиё ўртасидаги катта масофалар аввалгидек муносабатлар ўрнатиш йўлида тўсиқ бўлаётган бўлса-да, инфратузилмага инвестициялар киритиш ва ўзаро савдо-сотиқ, инфратузилма ва инвестицияларни ривожлантириш орқали интеграцияни чуқурлаштириш сиёсати Марказий Осиё давлатларининг дунёнинг бошқа мамлакатлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги фаолиятига доир қўшимча маълумотни қуйидаги ҳавола www.vsemirnyjbank.org/ru/country/uzbekistan ҳамда ижтимоий тармоқдан www.facebook.com/WorldBankUzbekistan/ олиш мумкин.
Жаҳон банки ваколатхонаси манзили:
Амир Темур кўчаси, 107 Б, Халқаро бизнес маркази, 15-қават
Тошкент, Ўзбекистон, 100084
Тел: +998 71 1202400
Эл. почта: tashkent@worldbank.org
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
17:27 / 06.11.2024
Жаҳон банки иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини баҳолади
10:10 / 04.11.2024