Жаҳон | 00:10 / 06.09.2018
8367
1 дақиқада ўқилади

Тожикистоннинг барча қишлоқларида ҳаммомлар ва сартарошхоналар қурилади

Тожикистон ҳукумати мамлакатнинг 30 йиллигигача барча қишлоқ жойларида ҳаммомлар, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар қуришни тавсия қилди.

Таъкидланишича, бу Тожикистон президенти буйруғи билан амалга оширилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бу объектлар маҳаллий орган ва тадбиркорлар ҳисобига қурилади.

“Вилоятларда ишлаётган махсус комиссия тузилди. Бу комиссиялар жойни аниқлайди, тегишли лойиҳани танлаб, қурилиш ортидан кузатув олиб боради. Барча объектлар мустақилликнинг 30 йиллиги нишонлангунгача фойдаланишга топширилиши лозим.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги қурилиш ва архитектура қўмитаси сайтида қурилажак объектларнинг 10 та лойиҳаси тақдим қилинган.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакатнинг барча вилоятларида замонавий таълим муассасалари, кутубхоналар, ҳаммомлар, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, боғ ва хиёбонлар, саноат корхоналари, жумладан тикув цехлари, оммавий сайр ва ҳордиқ жойлари қуришга кўрсатма берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид