Технология | 19:14 / 07.09.2018
6546
1 дақиқада ўқилади

BMW автомобилларини овоз орқали бошқариш мумкин бўлади

Германиянинг BMW автоконцерни ўз автомобилларида овозли ёрдамчи пайдо бўлишини маълум қилди. Ассистент ёрдамида автомобилнинг қўшимча функцияларини бошқариш мумкин бўлади, деб хабар бермоқда TechCrunch.

Овозли ёрдамчи Amazon Alexa технологияси ва Microsoft Azure булутли омбори асосида ишлайди. Тизим автомашинанинг борт компьютерига ўрнатилади ва у билан мулоқот қилиш мумкин бўлади. Ҳайдовчи овозли буйруқ орқали чироқларни ёқиши, ойна тозалагичларни ишга тушириши ҳамда сунъий онг билан турли мавзуларда суҳбатлашиши мумкин бўлади. Овозли ассистент гап маъносини ҳам тушунади: масалан, "BMW, мен совқотяпман" дейилса, салонни иситиш тизими ишга тушади.

BMW овозли ёрдамчи 2019 йил мартидан компаниянинг 23та мамлакатда сотилаётган автомобилларига ўрнатишга ваъда бермоқда. Шунингдек, тизим бир неча тилларда мулоқот қилиши айтилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид