Божхоначиларни моддий қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда
Бу президентнинг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасида таклиф этилган, деб ёзмоқда Norma.
Божхона хизмати ходимларини қуйидагича моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари режалаштирилмоқда:
биринчидан, тасдиқланган разрядлар бўйича уларнинг (ш.ж. мутахассислар, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг) лавозим маошларини белгилашда тегишли тариф сеткасининг 1,5 тариф коэффициентини қўллаш;
иккинчидан, ДБҚ марказий аппарати, ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология марказининг махсус унвонларга эга бўлган ходимлари лавозим маошларига 70% миқдорида ойлик устама белгилаш.
Бунда мазкур устама қонунчиликда белгиланган рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўловлар ва устамаларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг лавозим маоши таркибига киритилади.
Бундан ташқари, ДБҚ раиси тақдим этадиган рўйхатлар бўйича божхона ходимларига қуйидаги шартларда автомобилларни харид қилишга кредитлар бериш таклиф этилмоқда:
• кредит бериш муддати – 5 йил;
• дастлабки бадал суммаси – автомобиль қийматининг 25%и;
• фоиз ставкаси миқдори – кредит бериш санасида амал қилган МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси;
• кредит бўйича таъминот – автомобиль гаровга чиқарилгунча ва расмийлаштирилгунча кредитни қайтариш мажбуриятлари қисқа муддатли суғурталанишини ҳисобга олган ҳолда «кредитдаги» автомобиль гарови;
• кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш, асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни сўндириш фоизлар ва асосий қарзни сўндириш бўйича 6 ойлик имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда банк усулида ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024