Москвадаги Халқаро китоб кўргазма ярмаркасида Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашдилар
2018 йилнинг 5 сентябр куни Москва шаҳридаги ВДНХда XXXI Халқаро китоб кўргазма ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда 40дан ортиқ давлатларнинг нашриёт ва босмахоналари иштирок этди.
Кўргазма-ярмаркасида Ўзбекистон Республикасидан Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда йирик нашриёт-матбаа корхона вакиллари ҳам қатнашдилар.
Шу куннинг ўзида барча корхоналаримиз хорижий ҳамкорлар билан ўзаро келишувларни амалга оширдилар жумладан, «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи Россиянинг «Олма» нашриёт маркази ҳамда Елена Шубина таҳририяти билан, шунингдек Хитойнинг «BIBF» нашриёт корпорацияси билан уларда нашр этилган хориж адабиётларини ўзбек тилига таржима қилиб нашр этиш ҳамда миллий адабиётларимизни уларда таржима қилиб чет тилида нашр этиш юзасидан мулоқот олиб борди.
Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Россиянинг «Бином» ҳамда «Русское слово» нашриётлари билан болалар учун мўлжалланган рус тилидаги синфдан ташқари ўқитиладиган адабиётларнинг оригинал-макетларини сотиб олиш бўйича музокара олиб борди.
Шу куннинг ўзида кўргазма-ярмаркаси ташкилий қўмитаси томонидан «Йил китоби» конкурси ўтказилди. Мазкур конкурс бу йил йигирманчи марта ўтказилиб, унда 120 та нашриётнинг 500 номдан зиёд китоблари танловга қўйилди. Конкурсда 11 номдаги номинациялар бўйича асар муаллифлари ва уни нашр этган нашриётлар ғолиб деб топилди.
Асосий номинация бўлмиш «Йил китоби» номинациясида «Большая российская энциклопедия» нашриётида тайёрланган 35 томли «Большая российская энциклопедия» номли китоби ғолиб деб топилди ва бош соврин — «Гран при»ни қўлга киритди.
Кўргазма-ярмарка 9 сентябрга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
20:36 / 18.01.2025
Москвада пенсионер 100 минг долларни балкондан улоқтириб юборди
18:45 / 16.01.2025
Япон журналистлари Москвадаги Ғалаба парадида КХДР ҳарбийлари ҳам иштирок этишини маълум қилди
11:25 / 15.01.2025
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
21:20 / 11.01.2025