Жаҳон | 23:19 / 08.09.2018
8359
1 дақиқада ўқилади

Колумбия Фаластиннинг мустақиллигини тан олишдан воз кечмайди

Колумбия ҳукумати собиқ президент Хуан Мануэл Сантоснинг Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш қароридан воз кечмайди. Бу ҳақда мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Карлос Холмс Трухильо маълум қилди.

El Tiempo нашрининг ёзишича, бундай баёнотни Трухильо АҚШга сафарининг биринчи куни айтган. Трухильонинг айтишича, Колумбия Фаластинни  мустақил давлат сифатида тан олиш қароридан воз кечмайди.

“Шу билан бирга Фаластин билан муносабатлар борасида янги қадамлар амалга оширилмайди.  Колумбия Фаластинда дипломатик ваколатхонасини очмайди. Колумбиянинг Мисрдаги ва Исроилдаги элчихоналари фуқароларимиз илтимосини қондириш учун етарли”, деб айтган  Трухильо.

30 августда Колумбиянинг собиқ президенти Хуан Мануэль Сантос Колумбия томонидан Фаластиннинг мустақил давлат сифатида тан олинганини эълон қилди. Сантоснинг президент лавозимидаги  ваколати 7 августда ўз поёнига етди.

Мавзуга оид