Жаҳон | 12:05 / 08.09.2018
8321
1 дақиқада ўқилади

Трампга Сурия бўйича мунтазам ҳисобот беришмоқда - Reuters

Фото: Bloomberg

Америка Қўшма Штатлари Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорднинг маълум қилишича, ҳарбийлар Сурияда кимёвий қурол қўлланиладиган бўлса, бунга ҳарбий жавоб бериш вариантлари ҳақида Америка етакчиси Дональд Трампга мунтазам равишда ҳисобот беришмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Трамп билан доимий мулоқотда бўлиб туришибди. Қайд этилишича, бу унинг АҚШ реакцияси қандай бўлиши мумкинлигини тушунишида ёрдам беради.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳарбийлари Сурия Араб Республикаси ҳудудида «кимёвий ҳужумга»га жавобан ҳарбий кучни қўллашга оид якуний қарорни ҳали қабул қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш бўйича АҚШ бошчилигидаги коалиция россиялик ҳарбийларнинг «таҳдидлари»га жавоб сифатида Сурияда машқларни бошлагани хабар берилганди.

Мавзуга оид