Alibaba раҳбари Жек Манинг пенсияга кетиши ҳақидаги хабар инкор этилди
Хитойнинг Alibaba интернет-ритейлери вакили компаниянинг бош директори ва асосчиси Жек Ма 10 сентябрда пенсияга кетиши ҳақидаги хабарни инкор этди. Миллиардернинг компаниядан кетиши ҳақидаги сўзлари нотўғри талқин қилинган ва “нотўғридир”, деб маълум қилган компания вакили South China Morning Post нашрига.
8 сентябрда The New York Times нашри Манинг сўзларига иқтибос келтирган ҳолда у 10 сентябрда компания раҳбари лавозимидан кетишини маълум қилган. Нашр маълумотларига кўра, 10 сентябрда 54 ёшга тўладиган Ма хайрия ишлари ва таълим лойиҳалари билан шуғулланиш учун пенсияга кетишини айтган.
Alibaba вакилининг айтишича, бу нотўғри маълумотдир. Ма компаниянинг бош директори бўлиб қолади ва маълум муддатдан кейин компаниядаги раҳбариятни топшириш ҳақидаги режаларини маълум қилади. Компания вакилининг таъкидлашича, Ма туғилган куни муносабати билан компанияни кейинги 10 йилда бошқариш бўйича режалари билан ўртоқлашади.
Ма Alibaba компаниясини 1999 йилда 17 та шерик билан Ханчжоу шаҳрида ташкил этган. Компания кичик ва ўрта бизнесга мўлжалланган савдо майдончасидан энг йирик онлайн-ритейлерга айланган. Бундан ташқари, компания онлайн-банкинг, булутли ҳисоблашлар, рақамли медиа билан шуғулланади. Компания ҳайдовчисиз автомобилларни яратиш билан ҳам шуғулланмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 12.03.2023
«Миллиардерлар ови». Нега Хитойда йирик ишбилармонлар ғойиб бўлмоқда?
20:31 / 03.05.2022
Ма исмли шахс ҳибсга олингани тўғрисидаги хабардан сўнг Alibaba акциялари нархи тушиб кетди
18:21 / 05.11.2021
Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат одамлари рейтингида бешинчи ўринга тушиб кетди
14:12 / 26.10.2021