АҚШ Фаластиннинг Вашингтондаги элчихонасини ёпмоқда
АҚШ маъмурияти Фаластинни Вашингтондаги элчихонасини ёпиши ҳақида хабардор қилди. Фаластинда ушбу қарор “халқаро тизим”нинг Исроил фойдасига “бузилиши”га қадам деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Фаластинни озод қилиш ташкилоти бош котиби Соиб Орайкат маълум қилди.
Орайкатнинг айтишича, америкаликларнинг бу қарори Фаластиннинг Халқаро жиноий суд билан ҳамкорликни давом эттираётганига “жазо чораси” бўлган. Унинг таъкидлашича, Вашингтоннинг бундай хатти-ҳаракати Фаластин-Исроил ихтилофининг янада кескинлашишига ва ўз ортидан жиддий сиёсий оқибатларга олиб келади.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон 10 сентябрда Фаластинни озод қилиш ташкилотининг Вашингтондаги ваколатхонаси фаолияти тўхтатилишини эълон қилишини маълум қилганди. Бу қадам фаластинликларнинг исроилликлар билан тинчлик бўйича музокараларга қайтишни истамаётгани билан асосланган.
“Бу хавфли хатти-ҳаракат АҚШнинг Исроил жиноятлари ва Фаластин ери ҳамда халқига ҳужумларини, минтақамиздаги тинчлик ва хавфсизликка тажовузни ҳимоялаш учун халқаро тизимни бузишга тайёрлигини намойиш қилади”, деб қўшимча қилган Орайкат.
“Биз фаластин халқи ҳуқуқлари сотилмаслигини, АҚШнинг таҳдид ва қўрқитишига ён бермаслигимизни тасдиқлаймиз. Биз озодлик, адолат ва мустақиллик учун қонуний курашимизни барча имкони бор сиёсий ва ҳуқуқий воситалар билан давом эттирамиз”, деб таъкидлаб ўтган Фаластин вакили.
Ҳозирда АҚШ Исроилни Фаластин билан қарама-қаршиликда фаол қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024