Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Сурия бўйича АҚШ, Британия ва Францияга қўшилиши мумкин
Фото: Fabian Bimmer / Reuters
Германия Мудофаа вазирлиги ўзининг Tornado қирувчи-бомбардимончиларини Сурия президенти Башар Асад армиясига қарши ишлатиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда Bild манбаларга асосан хабар берди.
Аниқлик киритилишича, маҳкама раҳбари Урсула фон дер Ляйен Сурия Араб Республикаси ҳукумати кучлари кимёвий қурол ишлатилган тақдирда, АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг ушбу давлат армиясига қарата эҳтимолий зарбаларида иштирок этиш масаласини ўрганиб чиқиш ҳақида топшириқ берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш бўйича АҚШ бошчилигидаги коалиция россиялик ҳарбийларнинг «таҳдидлари»га жавоб сифатида Сурияда машқларни бошлагани хабар берилганди.
Маълумотларга кўра, АҚШ 1 сентябрь куни Россиядан Сурия жанубидаги ҳудудга қўшинларни олиб кириш нияти ҳақидаги огоҳлантириш келиб тушгач, машқларни ўтказиш ҳақида топшириқ берган.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026