Жаҳон | 10:18 / 10.09.2018
12922
2 дақиқада ўқилади

Порошенко Россия ҳарбий сунъий йўлдошларидан маълумотлар тутиб олинаётганини эълон қилди

Фото: Global Look Press

Украиналик мутахассислар Россия ҳарбий сунъий йўлдошлардан маълумотлар тутиб олишни ўрганишди. Бу ҳақда давлат раҳбари Пётр Порошенко Винницада ёшлар билан бўлиб ўтган мулоқот давомида маълум қилди. Тадбир «Прямой» телеканали эфирига узатилган.

«Мустақиллик Куни арафасида бизга, анъанага кўра, байрамга нохуш нарсалар тақдим этишга ҳаракат қилишар эди. Желобок («ЛХР» назоратида - таҳ.) аҳоли пункти участкасидаги рота бир ярим километрлик ҳужум чизиғида артиллерия, ёппасига ўт очиш тизимлари, миномётларни жойлаштириб, фронтни ёриб ўтишга уринди», - дея маълум қилди у.

Коммуникация ва сунъий йўлдошлар бўйича ихтисосликка эга мутахассислар Россия ҳарбий маълумотларини тутиб олиш учун барча ишни қилди, деб таъкидлаб ўтди Порошенко. Президентнинг сўзларига кўра, сунъий йўлдош тасвирлари ва разведка иши «ўз вақтида захираларини олиб келиш ва душманни кутиб олиш» имконини берди. «Украинада жуда кучли мактаб ташкил этилди», - дея хулоса қилган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг Қримни қайтариб олиш имкониятлари баҳоланганди. 

Мавзуга оид