Битирувчиларининг ишга жойлашиши бўйича ОТМ жаҳон рейтинги тузилди
Британиянинг QS Quacquarelli Symonds ташкилоти томонидан битирувчиларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичи бўйича топ-500 университетлар халқаро рейтинги тузилди. QS учинчи рейтинги натижалари ташкилот сайтида эълон қилинган.
Рўйхатнинг биринчи ўрнидан Массачусеттс технологиялар институти (АҚШ) жой олди. Иккинчи ва учинчи поғоналарни мос равишда Стэнфорд университети (АҚШ) ҳамда Гарвард университети (АҚШ) эгаллади.
Кейинги ўринлардан Калифорния технологиялар институти (АҚШ), Кембриж университети (Буюк Британия), Оксфорд университети (Буюк Британия), Лондон университети коллежи (Буюк Британия), Лондон империя коллежи (Буюк Британия), Чикаго университети (АҚШ), Цюрих технологиялар федерал институти (Швейцария) жой олди.
Шунингдек, топ-20га Наньянг технологиялар университети (Сингапур), Лозанна политехника федерал институти (Швейцария), Принстон университети (АҚШ), Корнелл университети (АҚШ), Сингапур миллий университети (Сингапур), Йель университети (АҚШ), Жон Хопкинс университети (АҚШ), Колумбия университети (АҚШ), Пенсильвания университети (АҚШ), Австралия миллий университети (Австралия) киритилди.