23:37 / 12.09.2018
11552

Футбол клублари ёзги трансферлар вақтида рекорд ўрнатишди

Футбол клублари ёзги трансферлар вақтида 5,44 млрд доллар сарфлаб, янги рекорд ўрнатишди. Бу ҳафда ФИФАнинг 12 сентябрда ўз сайтида эълон қилган ҳисоботида маълум қилинган.

Ёзги транфсерлар дарчаси 1 июнда очилиб, 1 сентябрда ёпилган. Бу давр ичида бутун дунё бўйлаб 5,44 млрд долларга тенг 8401 та трансфер амалга оширилган. Таққослаш учун, 2017 йилда 4,71 млрд доллар сарфланган ва 7590 та трансфер амалга оширилган.

Европанинг етакчи бешта чемпионатига (Англия, Франция, Германия, Италия ва Испания) трансферлар учун сарфланган умумий маблағнинг 77,5 фоизи тўғри келган. Бу чемпионатларда иштирок этувчи клублар трансфер мақсадлари учун 4,21 млрд доллар сарфлашган ва бу ҳам рекорд натижа бўлди. 2017 йилда бу қиймат 3,67 млрд долларни ташқил қилган.  

Ёзда инглиз клублари энг кўп маблағ сарфлаган – 1,44 млрд доллар. 2017 йилда бу қиймат 1,40 млрд долларни ташкил қилган.  

Top