Мисрда “Мусулмон биродарлар” тарафдорларининг 3,4 миллиард долларлик активлари музлатиб қўйилди
Мисрда террорчилик ташкилотларининг активларини аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш бўйича махсус комиссия “Мусулмон биродарлар” гуруҳининг аъзоси бўлган ёки у билан боғланган 1589 кишининг активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда “Ал-Ватан” нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, “Мусулмон биродарлар” террорчилик фаолиятини молиялаштириш учун бизнеснинг турли соҳаларидан олинувчи даромадлардан фойдаланиш бўйича махсус режа ишлаб чиққан. Гап инвестицион компаниялар, маиший техника дўконлари, мактаблар, хайрия ташкилотлари, шифохоналар, ахборот сайтлари ва телеканаллар ҳақида кетмоқда. Барча музлатилган активлар 61 млрд Миср фунтига (3,4 млрд доллар) баҳоланган.
Нашрнинг таъкидлашича, “Мусулмон биродарлар”га қарши бундай катта кўламли чоралар у ташкил топган 1928 йилдан бери илк бор қўлланди.
Айни вақтда гуруҳнинг деярли барча етакчилари панжара ортида қолмоқда. Улар давлат асосларига путур етказиш, мамлакатда тартибсизлик келтириб чиқариш, полиция бўлимлари, давлат муассасаларига ҳужумлар режалаштириш каби жиноятларда айбланмоқда. Шу билан бирга гуруҳнинг бир қатор раҳбарлари бошқа давлатларда яширинишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024