Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларнинг Мисрга саёҳати кескин кўпайди: 60,9 минг нафар
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 60 979 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Мисрга борган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,7 минг нафарга ёки 47,7 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида ўзбекистонликларнинг Мисрга сафарлари сезиларли даражада кўпайган. Қайд этилишича, 11 ой давомида 60 979 нафар фуқаро туристик мақсадларда ушбу мамлакатга йўл олган.
Таққослаш учун, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 19,7 минг нафарга ёки 47,7 фоизга юқори.
Сафар мақсадлари кесимида эса қуйидаги тақсимот қайд этилган:
- саёҳат — 55 090 нафар;
- қариндошларни йўқлаш — 5 679 нафар;
- даволаниш — 172 нафар;
- ўқиш — 20 нафар;
- хизмат юзасидан — 18 нафар.
Маълумотларга кўра, Мисрга сафар қилганларнинг асосий қисми — саёҳат мақсадида борган фуқаролар ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:40 / 21.03.2026
Икки ойда 1 млндан зиёд ўзбекистонликлар чет элга сафар қилди
11:22 / 20.03.2026
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026