Ўзбекистон | 19:28 / 12.09.2018
3018
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда IV Евроосиё конференцияси бўлиб ўтмоқда

12 сентябрь куни пойтахтдаги “Lotte City Hotel” меҳмонхонасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ташаббуси билан «Фазовий маълумотлар инфратузилмаси бўйича IV Евроосиё конференцияси: ахборот технологиялари асосий восита сифатида» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда дастурий таъминот, сунъий йўлдош, учувчисиз учиш воситаларига доир етакчи халқаро компанияларнинг тақдимотлари, давра суҳбатлари ташкил этилиб, кўргазма стендлари намойиш этилди.

Фото: Инха университети Матбуот хизмати

IV Евроосиё конференцияси (Eurasia SDI) - маъмурий самарадорлик, янги иқтисодий қийматни яратишдаги ахборот инфратузилмаси учун маълумот билан таъминловчи восита бўлиб, у кўп тармоқли саноатни кенгайтириш орқали миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади.

Фото: Инха университети Матбуот хизмати

Eurasia SDI'нинг мақсади Корея Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Евроосиё минтақасида геофазовий маълумотларнинг мувофиқлигини таъминлаш ва улардан фойдаланиш ҳисобланади.

I Eurasia SDI 2015 йилда Жанубий Кореяда, иккинчиси 2016 йилда Қозоғистонда ҳамда учинчиси Қирғизистонда ташкил этилган. 

IV Евроосиё конференциясида 100га яқин иштирокчи, жумладан, Кореядан 20дан зиёд, МДҲ ва Европадан эса 20 дан ортиқ меҳмон қатнашади.

Фото: Инха университети Матбуот хизмати


Бундан ташқари, конференция доирасида «Ўзбекистонда АКТ ривожланишининг ҳозирги ҳолати», «Ўзбекистонда Миллий ГМТ», «SDI учун қўшма платформа», «Геофазовий маълумотларнинг ривожланишидаги технологик йўналишлар» ва бошқа мавзуларда тақдимот сессиялари бўлиб ўтади.

Фото: Инха университети Матбуот хизмати
Фото: Инха университети Матбуот хизмати