Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Золотов ва Навальний можароси фонида Россияда дуэлни расмийлаштиришни исташмоқда
Россия давлат думаси депутати, ЛДПР аъзоси Сергей Иванов парламентнинг қуйи палатасига «Дуэльный кодекс Российской Федерации» номли қонун лойиҳасини киритди. Қонун лойиҳаси 5 қисм ва 81 моддадан иборат.
Бу ҳужжат деярли 1912 йили Василий Дурасов томонидан ёзилган шу номдаги кодексдан кўчирма қилинган.
Ҳужжатда қайд этилишича, давлат хизматчилари оддий фуқародан дуэль бўйича чақирув олган тақдирда, уни рад этиши ва унга судга мурожаат қилиш имкониятини тақдим этиши керак бўлади. Худди шу тартибда, фуқаро томонидан ҳақоратланган амалдор судга мурожаат қилиши зарурлиги кўрсатилган.
Россия Федерацияси дуэль кодексидан айрим пунктлар:
- дуэль фақат тенг ҳолда ўтказилиши мумкин;
- бир-бирини ҳақоратлашга фақат тенг даражадаги одамлар ҳақли;
- қуйи табақа вакили бўлган шахс юқори табақа вакилининг ҳуқуқини бузиши мумкин, аммо уни ҳақоратлашга ҳақли эмас;
- Ҳақорат - бу шахснинг ҳурмат-иззати, қадр-қиммати ва шарафига қасд қилишдир. Бу ёзма ёки оғзаки равишда бўлиши мумкин;
- Аёл кишига қилинган ҳақорат унга эмас, унинг ҳимоячисига қарши қаратилган ҳисобланади ва айнан у ҳақоратга учраган шахс сифатида дилозорни дуэлга чақириши мумкин бўлади.
Бу кодексни октябрь ойидан жорий этиш таклиф қилинган.
11 сентябрь куни Росгвардия раҳбари Виктор Золотов Коррупцияга қарши курашиш фонди раҳбари Алексей Навальнийнинг ташкилотни коррупцияда айбловига жавобан мурожаат йўллаб, уни дуэлга чорлади. У ўз мурожаатида мухолиф сиёсатчига уни дуэль вақтида «серсув котлетга айлантириш»га ваъда қилган.
2016 йил мартида Иванов Думага ОАВни хато прогнозлар учун жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳасини киритганди. 2013 йил 1 апрелида у чеснокни тақиқлаш бўйича таклиф киритган.
Мавзуга оид
16:02 / 23.08.2023
Танк устидаги одамлар. 1991 йилда Оқ уйда Елциннинг ёнида бўлганларнинг кейинги тақдири қандай кечди?
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022