Жаҳон | 20:00 / 16.09.2018
6833
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда кон қулаши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди 

Филиппин шимолидаги Итогон посёлкасида кўчки оқибатида кон қулаб тушди. Бунинг оқибатида камида 30 кончи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги маълум қилди.   

ОАВ маълумотларига кўра, вайроналар остида 40 га яқин киши қолиб кетган. Қутқарувчилар 30 кишининг жасадини чиқариб олишган.

Қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда. Ҳозирда Филиппинда “Мангхут” тўфони ҳукм сурмоқда. Табиий офат оқибатида 59 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид