Жамият | 18:37 / 17.09.2018
7608
2 дақиқада ўқилади

Боситхон жажжи юрагида операция ўтказди, барчаси яхши якун топди

Барча амаллар ниятга боғлиқ. Инсон доим яхшиликка ишониб яшаш керак, ана шунда умр йўлидаги қоронғи кунлар ёруғига алмашади. Буни ҳаётий воқеалар ҳам тасдиқлаб турибди.

Жорий йилнинг 8 май куни KUN.UZ сайтида 1 ёшдан ошган, аммо юрак порогига чалинган Боситхон ҳақида мақола эълон қилинган ва хайрия акцияси уюштирилган эди.

Болажон жажжи юрагида операция ўтказиши учун Ҳиндистонга бориши, бунинг учун эса зарур маблағ талаб этилар эди. Яхши ниятда ўтказилган хайрия акцияси ўз натижасини берди – Боситхоннинг операцияси бўлиб ўтди.

- Ҳеч қачон яхши ниятдан тўхтамаслик керак экан. Ўғлим бугун яхши, операция муваффақиятли ўтди. Бошимиздан жуда ташвишли кунлар ўтди. Бугун у кунлар ортда қолди. Бу савобли ишга бош қўшган барча-барчадан миннатдорман, улар ҳақида доим дуодаман, - дейди кўзида қувонч кўз ёшлари билан Боситхоннинг онаси.

Ҳа, дунёда яхшилик яшайди. Инсонлар бир-бирларига саховат қўлларини тутиб, оғир кунларда елкадош бўлишса, бир-бирларини қалбан тинглашса, бу дунёда дард ҳам, ташвиш ҳам, хасталик ҳам бўлмайди. Буни Боситхоннинг ҳаёти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Мавзуга оид