Венесуэла президентини ҳақорат қилган ўт ўчирувчиларга 20 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда
Венесуэлада президент Николас Мадуро ҳақида ҳажвий видео суратга олиб, унда президентни “эшак” деб атаган икки ўт ўчирувчи қўлга олинди. Уларга ушбу ишлари учун 20 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда, деб маълум қилди The Independent нашри.
Видеода эшак ўт ўчириш бўлими бўйлаб етаклаб юрилиб, кадр ортидаги овоз эшакни “президент”лигини, у бу жойда ўтнинг сифатини текшираётганини айтади. Гап шундаки, Мадуро фамилиясига қофиядош burro, яъни испанчадан “эшак” сўзи сабабли рақиблари орасида шундай лақаб олган.
Видео муаллифлари топилиб, ҳибсга олинган. Таъкидланишича, иккала айбланувчи ҳам ўт ўчириш хизматида 10 йилдан кўпроқ ишлаган бўлиб, улар олган видео ҳазил характерида бўлган.
Бироқ уларнинг ушбу ҳаракатлари “оғир оқибатларга олиб келувчи адоватни қўзғаш” қонунбузарлиги сифатида баҳоланган. Мамлакатда тегишли қонун 2017 йилда жорий қилинган. Ундан мақсад ирқий, миллий, диний ва бошқа турдаги адоватнинг олдини олишдан иборат. Бироқ жаҳон оммавий ахборот воситалари бу қонунни мамлакатдаги медиаҳудудни тўлиқ назорат қилишга уриниш деб таъкидлайди.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
20:30 / 24.09.2024