Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигериядаги тошқинлар 100 дан кўпроқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди
Нигерияда давомий ёмғирлардан кейин мамлакатдаги икки йирик дарё – Нигер ва Бенуэ қирғоқларидан чиқиб кетди. Бунинг оқибатида юз берган тошқинларда 100 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, деб хабар берди ВВС телеканали.
Маълум қилинишича, табиий офат мамлакатнинг 12 та штатини қамраб олган. Қишлоқ ҳудудлари айниқса катта талофат кўрган, бу ерда экин майдонлари, турар-жойлар, автомобил йўллари сув остида қолган.
4 та штат: Коги, Нигер, Анамбра ва Дельтада фавқулодда вазият эълон қилинган.
Нигерияда тошқинлар ҳар йили ёмғирлар мавсумида юз бериб туради, бироқ охиргиси 2012 йилдан бери энг кучлиси бўлган. Тошқинлар охирги йилларда юз минглаб нигерияликнинг бошпанасиз қолишига олиб келган.
Мавзуга оид
09:12 / 27.05.2026
Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
09:42 / 28.02.2026