Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМКда текширув: концертлардан зиён кўрган стадион майсаси, қарздорликнинг йўқлиги ва бекам-у кўст футзал мажмуаси
ПФЛ ишчи гуруҳи 15 сентябрь куни ОТМК клубида бўлди. Лига расмий сайтининг ёзишича, жамоанинг Суперлига доирасидаги “Нефтчи”га қарши ўйини олдидан 2019 йилги мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилган.
Ўрнак бўлишга арзигулик футзал мажмуаси
Маълум бўлишича, ОТМК клубига тегишли футзал мажмуаси ПФЛ талабларига тўла жавоб беради. Жамоа футзалчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишдан ташқари, айни вақтда ҳам ички чемпионатда карвонбоши бўлиб турибди.
ОТМК стадиони қошида барпо этилган футзал мажмуаси қолган жамоалар учун наъмуна бўлиши керак. Бу ерда футзалчилар, мураббийлар, мухлислар ҳамда телевидение трансляцияси учун барча шароитлар муҳайё қилинган.
Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумдан бошлаб футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қатор ўзгаришларни амалга оширади. Бунда ОТМК зали учрашувларни ўтказиш учун асосий майдонлардан бири бўлиб хизмат қилади.

Қарздорлик масаласи йўқ
Таъкидланишича, ПФЛ эндиликда Суперлига ва Про-лига клубларининг қарздорлик масаласига жиддий эътибор қаратади.
ОТМК 2018 йилнинг ўзидаёқ 17 киши билан хайрлашган. Уларнинг барчаси клуб билан ҳисоб-китобини қилиб олган. Шунингдек, жамоада қолиб кетган пуллари борасида хўжалик судларига мурожаат қилганлар ҳам бўлган. Аммо, хабар қилинганидек, нодавлат-нотижорат ташкилоти мақоми жиҳатдан юқори орган ҳисобланувчи судлар қарорига аралашмайди
Юқоридаги 17 киши билан бундай муаммо кузатилмаган.

Стадион майдони қониқарли
ОТМК стадиони майсаси яхши ҳолатда. Апрель-май ойларида майдон жуда зўр ҳолатда бўлган ва унга футболчиларнинг ўзлари ҳам юқори баҳо берган.
Айрим концерт маросимларидан кейин стадион майсаси бир қадар "толиққан". Аммо унинг равонлигида ўзгариш йўқ, тўп бемалол юмалаши, футболчилар жароҳат олмасликлари учун чоралар кўрилган.

Стадион ўриндиқлари яхши ҳолатда. CIP секторлар учун юмшоқ ўриндиқлар буюртма берилган бўлиб, улар мавсум якунига қадар Олмалиқ шаҳрига етиб келиши ва ўрнатилиши режалаштирилган. ПФЛ талабидан кейин медиа-трибуна масаласида ҳам ижобий ўзгаришлар бор.

Реклама баннерлари концертлар сабаб ўз жойида эмас
ОТМК клуби раҳбарияти майдон атрофидаги реклама баннерлари узоқ масофада тургани бўйича огоҳлантириш олди. Буни клуб вакиллари концерт билан изоҳламоқчи бўлди. Бироқ бир ойда бўлиб ўтадиган тахминан 3 та футбол учрашуви ПФЛ талаби асосида ташкил этилиши шарт.
ПФЛнинг ҳам ўз ҳомийлари билан шартномалари бор бўлиб, улар сўзсиз адо этилиши керак. Бу борадаги қоидалардан клуб вакиллари хабардор. Шунинг учун ҳам тижорат масалалари бўйича масъул масаласи долзарб.
ТВ учун қўшимча шароитлар керак
Телетрансляция масаласида ТВ ходимлари учун ноқулайликлар мавжуд. Оффсайд учун ишлайдиган камераларга мачта керак. Улар қуёш ва ёмғирдан ҳимояланиши учун соябонлар ҳам зарур. Марказ учун ишлайдиган камераларга эса ойнаванд арка ҳалал беради. Бир неча ойлардан буён бу масала клуб томонидан ижобий ҳал қилиб берилмаган.
Янги мавсумда клуб юқоридаги каби топшириқларни бажариши шарт қилиб белгиланди. ПФЛ комиссияси клуб стадионини текширувдан ўтказаётганда буларнинг ҳаммаси қабул қилиб олинади.


Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
22:37 / 22.04.2026
27 миллион машмашаси: ўзбек клублари бюджетдан пул ола бошлади
21:37 / 10.04.2026
Суперлигада ҳакамлик можароси. ПФЛ ҳакамлар марказидан VAR ёзувини сўради
15:12 / 28.03.2026