Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга нисбатан қийноқ қўлланаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан айрим ходимларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди. Ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олинган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсдан мажбурий кўрсатма олинаётгани ҳақида тарқалган маълумотлар юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилган.
Шу мақсадда Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида муассасага бориб, мурожаатда келтирилган ҳолатларни жойида ўрганган. Жумладан, мурожаатда тилга олинган шахс билан ҳоли суҳбат ўтказилиб, унинг сақланиш шароитлари, мурожаатда баён этилган важлар ҳамда танасида жароҳат излари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан 4-сон тергов ҳибсхонасининг айрим ходимларига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Шу билан бирга, мурожаатда кўрсатилган шахсга нисбатан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар ва материаллар Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ процессуал тартибда кўриб чиқиш учун Бухоро вилояти прокуратурасига тақдим этилган.
Омбудсман мазкур ҳолат бўйича олиб борилаётган ўрганиш ва текширувлар натижаларини ўз ваколатлари доирасида назорат қилиб боришини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:26 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: «Жўйзар» канали бетонланади — йилига 12 млн куб метр сув тежалади
11:51 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: Ҳудудлардаги муаммолар президент назоратида
10:01 / 12.05.2026
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
17:30 / 06.04.2026