Жаҳон | 10:07 / 18.09.2018
8986
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда 4,9 балли ер силкиниши содир бўлди

Фото: Flickr / Matt Katzenberger

17 сентябрь куни кеч соат 19:00да Тожикистоннинг Мўминобод туманида 4,9 магнитудали ер силкиниши қайд этилди, деб хабар берди АҚШ геология хизмати.

«Зилзила маркази Тожикистон ҳудудида Хатлон вилояти Мўминобод тумани шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, чуқурлиги 10 км», - дейилади хабарда.

Жабрланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

Аввалроқ 15 сентябрь куни Қирғизистон ҳудудида 5,5 балли ер силкиниши қайд этилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид