Apple Ирландияга 14 млрд евро тўлаб берди
Еврокомиссия Apple томонидан Ирландияда тўланмаган солиқлар бўйича суд ишини талаб қилинаётган сумма тўлиқ тўлангандан кейин ёпишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда рақобат бўйича еврокомиссар Маргрете Вестагер маълум қилди.
“Бугун Ирландия молия вазири Паскал Донохо Apple томонидан тўланмаган 14 млрд евролик солиқ тўлиқ тўланганини тасдиқлади. Бу яхши янгилик. Энди биз суд тафтишини ёпишимиз мумкин”, деб айтган Вестагер.
Аввалроқ Irish Times нашри Apple Ирландия ҳукумати депозит ҳисоб рақамига оқланмаган солиқ имтиёзлари учун компенсация сифатида 14,3 млрд евро ўтказиб берганини маълум қилган. Маълум қилинишича, ушбу суммадан 13,1 млрд евро асосий суммани, 1,2 млрд евро эса фоизни ташкил қилади.
2016 йил август охирида Еврокомиссия тергов натижаларига кўра, Ирландия Apple’га оқланмаган солиқ имтиёзлари тақдим қилгани ҳақидаги хулосага келган. Бунинг натижасида мамлакат 13 млрд евро кам солиқ олган. АҚШ компанияси ушбу имтиёзлар натижасида Ирландияга 2003 йилдан 2014 йилгача тўланмаган солиқни қоплаб бериши керак бўлган.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024