Спорт | 17:57 / 19.09.2018
4808
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. «Чонбук» суперкамбэкни амалга оширди, аммо яримфиналга чиқолмади

Фото: The AFC

Осиё Чемпионлар Лигасида 1/4 финалнинг жавоб баҳслари якунланди.

Бугун Жанубий Кореянинг иккита клуби «Сувон Самсунг Блюуингз» ва «Чонбук Моторс» беллашди. Ўйинда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, суперкамбэкни амалга оширишди. 2 ҳафта олдин ўтган баҳсда улар ўз майдонида 0:3 ҳисобида ютқазишганди. Қизиғи шундаки, «Чонбук Моторс» икки ўйин натижасига кўра, ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди. Аммо ҳужумчи Адриано сўнгги дақиқада пенальтини уролмади. Қўшимча вақтларда ҳам шу ҳисоб сақланиб қолди. Пенальтилар сериясида эса «Сувон Самсунг Блюуингз» маҳоратлироқ чиқди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Яримфиналда «Персеполис» ва «Ас-Садд», «Кашима Антлерс» ва «Сувон Самсунг Блюуингз» беллашади. Ўйинлар 2-3 ва 23-24 октябрь кунлари ўтказилади.

ОЧЛ, 1/4 финал, жавоб баҳслари
Ғарбий ҳудуд

17 сентябрь
Персеполис (Эрон) - Ад-Духаил (Қатар) - 3:1
Голлар: Ҳусайний (57), Ал-Бурайк (76 автогол), Менша (78) - Будиаф (33)
Дастлабки ўйин: 0:1

Ас-Садд (Қатар) - Истиқлол (Эрон) - 2:2
Голлар: Афиф (27), Бунеджаҳ (90+2 пен) - Бақирий (32), Табризий (49)
Четлатиш: Чашмий (50, Истиқлол)
Дастлабки ўйин: 3:1

Шарқий ҳудуд:
18 сентябрь
Тяньцзин Цюанзян (Хитой) - Кашима Антлерс (Япония) - 0:3
Голлар: Серхио (13), Абе (27), Дои (66)
Дастлабки ўйин: 0:2

19 сентябрь
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Чонбук Моторс (Жанубий Корея) - 0:3 (пен. 4:2)

Голлар: Адриано (11), Чой Бо Кюнг (51), Ким Шин-Ук (71)
Амалга оширилмаган пенальти: Адриано (90+3, Чонбук)
Дастлабки ўйин: 3:0

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид