Трамп 11 сентябрдаги терактлардан кейин киритилган фавқулоддаги вазиятни бир йилга узайтирди
АҚШ президенти Дональд Трамп 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин киритилган санкциялар амал қилишини яна бир йилга узайтирди.
Трампнинг конгресснинг икки палатаси раҳбарларига йўллаган мактубида таъкидланишича, АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиёти учун фавқулодда хавф” ҳанузгача сақланиб қолмоқда.
“Шу сабабли террорчиликни амалга ошираётган, амалга ошириш билан таҳдид қилаётган ёки уни қўллаб-қувватловчи шахсларга нисбатан 13224-сон фармонда эълон қилинган фавқулодда вазиятни (санкцияларни) яна бир йилга узайтириш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилдим”, деб айтилган мактубда.
11 сентябрдаги терактлар АҚШ тарихидаги энг йирик терактлар бўлган. Ушбу терактлар 3 мингдан кўпроқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024