Жаҳон | 20:33 / 19.09.2018
12057
2 дақиқада ўқилади

Туркия хорижликларга фуқаролик берилишини соддалаштирди 

Фото: РИА Новости / Антон Денисов

Туркия хорижликларга фуқаролик берилишини анча соддалаштирди. Туркия президентининг тегишли фармони ҳукумат нашри Resmi Gazete’да чоп этилган.

Фармонга кўра, Туркия фуқаролигини олишга ҳуқуқни олишни кўзда тутувчи капитал қиймати 2 млн доллардан 500 минг долларгача, хорижликларга Туркия фуқаролигига ўтиш учун улар эгалик қиладиган кўчмас мулкнинг минимал қиймати 1 млн доллардан 250 минг долларгача камайтирилади. Шунингдек, хорижликлар томонидан иш тақдим қилиш бандига ўзгартириш киритилган. Энди фуқаролик олиш учун аввалгидек 100 кишини эмас, 50 кишини иш билан таъминлаш етарли ҳисобланади. Фуқаролик олиш учун Туркия банкларида сақланиши керак бўлган депозитлар суммаси 3 млн доллардан 500 минг долларгача камайтирилган.    

Аввалроқ Aydinlik нашри машҳур француз актёри Жерар Депардье Туркия фуқаролигини олишни истаётгани ҳақида маълум қилганди. Актёрнинг айтишича, у бу масалани октябрда Туркияга ташрифи вақтида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан муҳокама қилмоқчи. Маълум қилинишича, Депардье Туркия фуқаролигини Туркия олдидаги хизматлари ёки йирик сармоялар учун соддалаштирилган тартибда олиши мумкин.   

Мавзуга оид