Visa ва Mastercard ритейлерларга 6,2 млрд доллар тўлаб беришга рози бўлди
Дунёдаги энг йирик тўлов тизимлари Visa ва Mastercard АҚШ ритейлерлари билан транзакциялар учун юқори комиссиялар олгани юзасидан узоқ йиллар давом этган баҳсни ҳал қилди. Икки тўлов тизими ретейлерларга 6,2 млрд доллар тўлаб беришга рози бўлган.
Баҳс 2005 йилда бошланган, ўшанда ритейлерлар Visa ва Mastercard’ни АҚШ антимонопол қонунчилигини бузишда айблаб чиққанлар. Ушбу даъво бўйича тўлов тизимларига эгалик қилган банклар ҳам жавобгар ҳисобланган.
Келишувга кўра, Visa, Mastercard ва JP Morgan Chase, Bank of America ва Citigroup банклари ритейлерларга 2012 йилда келишилган 5,3 млрд долларлик суммага қўшимча 900 млн доллар тўлаб беришга рози бўлган. Visa бу қийматдан 600 млн долларини, Mastercard эса 108 млн долларини тўлаб беради.
Visa улушига транзакцияларнинг катта қисми тўғри келгани сабабли у 6,2 млрд доллардан 4,1 млрд долларини тўлайди. Mastercard эса якуний сумманинг 12 фоизини тўлашига тўғри келади.
Мавзуга оид
09:00 / 04.11.2024
“Чет элда кешбэк”га қандай эга бўлиш мумкин: Mastercard'нинг янги дастури бўйича гид
08:30 / 23.10.2024
РФда Visa ва Mastercard хавфсизлик сертификатларининг амал қилиш муддати тугаяпти
16:35 / 19.10.2024
“Ҳамма мамлакатда ҳам расмий ваколатхона очавермаймиз” — Mastercard вакили
21:05 / 10.05.2024