Ўзбекистон | 15:12 / 20.09.2018
7624
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Қишлоқ қурилиш банк” энг яхши ҳамкор деб эътироф этилди

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Жорий йилнинг 17-20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ислом тараққиёт банки гуруҳи куни” муносабати билан ўтказилган халқаро конференция доирасида Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси Ўзбекистондаги ўз ҳамкорларини тақдирлади. Хусусан, корпорациянинг кўп йиллик ҳамкори бўлган “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик-тижорат банки энг кўп лойиҳаларни молиялаштирган банк сифатида эътироф этилди ва энг яхши ҳамкор номинацияси билан тақдирланди.

Шунингдек, “Қишлоқ қурилиш банк” ва корпорация ўртасида имзоланган умумий қиймати 21,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги келишувлар доирасида янгидан ташкил этилаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича банк томонидан энг кўп лойиҳалар молиялаштирилганлиги юқори баҳоланди.

Мазкур нуфузли тадбир яратиб берган мулоқот майдонидан фойдаланилган ҳолда, Ислом тараққиёт банки, Халқаро савдо-молия ислом корпорацияси, Саудия тараққиёт жамғармаси, Араб иқтисодий ривожланиш Кувайт жамғармаси ва бошқа хорижий ҳамкорлар билан ҳам истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашилди.  

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ўз хорижий ҳамкорлари билан биргаликда, келгусида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишидаги лойиҳалар кўламини кенгайтиришни кўзламоқда.    

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Маълумот учун:

Телефон: 71 150-93-39

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram:  https://t.me/QQBANK

Facebook: FB.com/official.qqb.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид