АҚШ ва Польша президентларининг биргаликда тушган фотосурати заҳархандаликларга сабаб бўлди
Интернетда АҚШ президенти Дональд Трампнинг польшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан 18 сентябрда Оқ уйда олинган фотосурати заҳархандаликларга сабаб бўлди. Суратда икки давлат етакчиси ҳужжатларни имзолаш вақтида суратга тушиб бераётгани, бунда Трамп курсида ўтиргани, Дуда эса унинг столи чеккасида бироз энгашган ҳолда тургани тасвирланган.
Твиттер фойдаланувчилари бу кўринишни эътиборсиз қолдиришмаган ва кўплаб киноялар билдиришган. Шу билан бирга нафақат Польша президентининг суратдаги кўриниши, балки ҳужжатлар имзоланиши вақтида Польша байроғи йўқлиги қайд қилинган.
“Трамп Дудага ўрнини кўрсатиб қўймоқчи бўлган ва кўрсатиб қўйди ҳам. Акс ҳолда, келишув бошқа хонада, иккалови ўтирган ҳолда имзоланган бўларди”, деб киноя қилган бир фойдаланувчи.
“Қизиқ, Дуда Трамп билан учрашганда таъзим қилиб, унинг қўлини ўпармикин?”, деб заҳархандалик қилган яна бир фойдаланувчи.
“Расво сурат, Дуда стол четида малайдек турибди”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
“Буткул камситилиш”, деб андиша қилиб ўтирмаган яна бир фойдаланувчи.
Баъзилар икки президентни бой ва хизматкорга қиёслашган. Бошқалар эса Дуда Украина президенти Пётр Порошенкога ўхшаб, Трамп билан суратга тушиш учун пул тўлаганини тахмин қилишган.
Шу билан бирга фойдаланувчилар юқоридаги суратга мутлақ тескари суратни тақдим қилишган. Унда Трамп Польшанинг собиқ президенти Лех Валенса билан тасвирланган. Бироқ унда “роллар” роппа-роса тескарисига тақсимланган: Валенса курсида ўтирибди, Трампга эса ўтиришга жой йўқ.
Аввалроқ маълум қилинганидек, Дуда Польша ҳудудида очилиши мумкин бўлган АҚШ ҳарбий базасини Трамп шарафига “Трамп форти” деб аташни таклиф қилган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024