Light | 20:37 / 21.09.2018
44014
1 дақиқада ўқилади

Гриппнинг “нозик” томони топилди

Фото:Pixabay / Bru-nO

Британиялик олимлар грипп вируси қобиғида структураси охирги 50 йил ичида ўзгармаган қисмини топиб, уни ушбу касалликдан яна бир универсал вакцина яратиш учун қўллашди. 

“Бундай ёндашувни нафақат гриппдан, балки биз нормал кураша олмайдиган бошқа кўплаб касалликларга вакцина яратиш учун қўллаш мумкин. Эҳтимол, яқин орада вакциналар яратишда ҳақиқий инқилоб юз бериши мумкин”, деб айтган Оксфорд университети олими Крейг Томпсон.

Олимларнинг фикрича, вирус ўтмишда қандай эволюция қилгани ва унинг қайси қисмлари энг кам ўзгарганини таҳлил қилиш билан сариқ касал ва ОИВдан вакциналар яратиш мумкин.

Гриппга қарши кураш унинг 3 та кўриниши борлиги сабабли мураккаблашади, чунки келгусида унинг қайси тури тарқалишини прогноз қилиш қийин. 

Мавзуга оид