Жаҳон | 21:55 / 23.09.2018
5247
1 дақиқада ўқилади

Телекоммуникация соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлган олим вафот этди

Хитойлик, британиялик ва америкалик инженер-физик, физика бўйича Нобель мукофоти лауреати Чарльз Као Ҳонгконгда 84 ёшида оламдан ўтди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.

2004 йилда профессорда Альцгеймер касаллиги аниқланган эди. 2010 йилда у хотини билан шундай хасталикка чалинган касалларга ёрдам бериш жамғармасини ташкил қилди. Бу билан жамоатчиликнинг эътиборини бу оғир касалликка қаратишга уринди.

Чарльз Као кўп йиллар давомида оптик-толали технологияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланди ва телекоммуникациялар соҳасининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшди.

2009 йилда у «Оптик алоқа учун ёруғликни толалар орқали узатиш соҳасидаги новаторлик ютуқлари» учун Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.

Мавзуга оид