БМТ ва глобал шериклар очликка қарши муросасиз кураш механизмини ишга туширди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон банки ҳамкорлар билан, якшанба куни, бутун ҳамжамияти олдида турган энг оғриқли муаммолардан бири - очлик билан курашиш механизмини ишга туширишди.
Очлик хавфи миллионлаб одамлар ҳаётига таҳдид қилишда давом этмоқда. Жаҳон банки тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунда 124 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлигининг инқирозидан азият чекмоқда, уларнинг ярмидан кўпи турли можароларнинг оқибат ва таъсирига тушиб қолган.
Сўнгги бир неча йил ичида тоза ичимлик суви ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжнинг катталиги сезиларли даражада ўсди. Аллақачон халқаро инсонпарварлик тизимининг мустаҳкам чегараларидан ўтиб, янада кўпроқ талабни яратмоқда. Болалар ўлимининг даражаси қарийб 60 фоизга ошиб, уларнинг улғайиши давомида бўй баландлиги қарийб икки сантиметрга қисқарди.
Ушбу натижалар жамиятдаги самарадорлик ва илмга бўлган интилишни сўндиради. Қисқа қилиб айтганда, очлик пайтида туғилган боланинг умри 13 фоизга қисқариши кузатилмоқда. 2017 йил Халқаро валюта жамғармаси-Жаҳон Банкининг баҳор йиғилишлари пайтида, Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш очлик учун «муросасиз кураш»га содиқ қолиб, бу муаммони тугатиш учун «кўпроқ иш қилиш ва уни яхшироқ бажариш»га келишганди.
Жаҳон банки, БМТ, Amazon, Google ва бошқа глобал шериклар очликнинг олдини олиш, тайёргарлик ва дастлабки ишларни амалга оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун биринчи глобал механизмни ишлаб чиқди. FAM механизми муаммоли вазиятда таҳдидларни эрта аниқлаш, ечимларни амалга ошириш учун молиялаштириш ва ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ўртасидаги алоқаларни расмийлаштирмоқчи. Тез орада барча ташкилий якунига етиши билан ташкилотчилар умумий концепцияни оммага эълон қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024