Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Граммлаб гўшт, нон, балиқ ва яримта тухум. Тожикистонда кунлик овқатланиш нормалари тасдиқланди
Фото: Sputnik
Тожикистонда аҳоли жон бошига асосий озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш учун тавсия этилган нормалар тасдиқланди.
Қарорга кўра, мамлакатда яшовчи фуқаро ҳар куни 405 грамм нон, 112 грамм гўшт, 25 грамм балиқ, 316 грамм сут, 46 грамм сариёғ, 55 грамм шакар, 455 грамм сабзавотлар, 340 грамм мевалар, 252 грамм картошка ва яримта тухумни истеъмол қилиши керак.
Таъкидланишича, қарорда минимал зарур маҳсулотлар кўрсатилган. Бу маълумотлар ҳаёт кечириш минимумини аниқлаш учун, биринчи навбатда, республиканинг тегишли вазирликлари учун керакдир. Бугун Тожикистонда у ойига тахминан 50 долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
11:31 / 17.02.2026
Тошкентда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди
07:21 / 17.02.2026
Қайси давлатларда аҳолининг катта қисми бепул озиқ-овқат олади?
17:55 / 13.01.2026
Иссиқхоначилик соҳаси қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун Лойиҳа офиси очилмоқда
13:23 / 10.01.2026