Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудлар рейтинги: озиқ-овқат ишлаб чиқаришда Тошкент шаҳри етакчи бўлди
2025 йил январ–ноябр ойларида мамлакатда 128,6 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бўйича маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, ҳисобот даврида мамлакатда 128,6 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича қайд этилган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 5,8 трлн сўм;
- Андижон вилояти — 7,6 трлн сўм;
- Бухоро вилояти — 9,6 трлн сўм;
- Жиззах вилояти — 2,9 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 9 трлн сўм;
- Навоий вилояти — 6,6 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 6,8 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 17,3 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти — 2,8 трлн сўм;
- Сирдарё вилояти — 4,6 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 17,2 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 9,4 трлн сўм;
- Хоразм вилояти — 4,9 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри — 24 трлн сўм.
Қайд этилишича, мазкур даврда энг катта улуш Тошкент шаҳри (24 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келган. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (17,3 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (17,2 трлн сўм) қайд этилган.
Мавзуга оид
07:40 / 30.03.2026
Дунё озиқ-овқат харитаси ўзгармоқда: марказда Лотин Америкаси
21:08 / 14.03.2026
Ўлимни тезлаштираётган озиқ-овқатлар | SUBYEKTIV
09:08 / 14.03.2026
Лаҳор–Тошкент йўналишидаги илк юк рейси 17 тонна гўшт олиб келди
08:41 / 14.03.2026