Жаҳон | 16:50 / 24.09.2018
7128
1 дақиқада ўқилади

Техасда қамоқхонага бериш мўлжалланган бананлар орасида 18 миллион долларлик кокаин борлиги аниқланди

Техас жиноят ишлари бўйича департаменти ходимлари гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича ғаройиб ҳодиса юз берганини маълум қилишди. Уларнинг ёзишича, қамоқхонага бериш мўлжалланган бананлар орасида йирик миқдорда кокаин борлиги аниқланган.

Фото: Техас жиноят ишлари бўйича департаменти

Мексика кўрфазидаги портда ҳеч ким олиб кетмаган бананларни Wayne Scott Unit қамоқхонасига беришга қарор қилинган. Қутиларни тушираётган қўриқчилар қутиларнинг оғирлиги «қандайдир шубҳали» эканлигини сезишган. Қамоқхона ходимлари қутилардан бирини очиб кўриб, бананлар остида кокаин борлигини кўришган. Қутилар ичида жами 18 миллион долларлик кокаин бўлган 540та пакет топилган.

АҚШ чегара хизмати ва гиёҳвандликка қарши кураш бўлими бу ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган.

Мавзуга оид