Жаҳон | 08:29 / 24.09.2018
4959
1 дақиқада ўқилади

Трамп Абэ билан музокаралар мавзуларини ошкор қилди

Фото: REUTERS

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг айтишича, Япония бош вазири Синдзо Абэ билан мудофаа ҳамда савдо масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди.

Америка етакчисининг таъкидлашича, Япония бош вазири билан музокаралар Нью-Йоркдаги Trump Tower’да кечқурун бўлиб ўтиши мўлжалланган эди.

«Бугун кечқурун Япония бош вазири Абэ билан учрашаман. Биз ҳарбийлар ва савдо масалаларини муҳокама қиламиз. Японияга ёрдам бериш учун кўп нарса қилдик, энди нисбатан тенг муносабатларни кўришни хоҳлаймиз. Бу иш беради!», - деб ёзган Трамп.

Шунингдек, АҚШ президентининг хабар беришича, Абэни сайловлардаги «ишончли ғалаба» билан табриклаш ниятида.

Мавзуга оид