Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Бош вазир ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, мамлакат собиқ бош вазири Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда вазирлик маълум қилди.
Синдзо Абэ Япония тарихида бош вазир лавозимида энг узоқ муддат фаолият юритган ва мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшган сиёсий арбоб бўлган. Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворга эга бўлишда ҳам унинг хизматлари катта.
67 ёшида суиқасд қурбони бўлиб, вафот этган Синдзо Абэнинг вафоти муносабати билан бутун дунёдан ҳамдардлик билдирилмоқда.

8 июл куни Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд уюштирилди. Ҳужумдан кейин у кома ҳолатига тушди ва ҳушига келмасдан шифохонада вафот этди.
Полиция суиқасд уюштиришда гумонланувчининг қўлга олингани ҳақида хабар берди. У Нара шаҳрида яшовчи 41 ёшли собиқ ҳарбий бўлиб чиқди. Воқеа жойида унга тегишли қурол топилган. Гумонланувчи Абэнинг олиб борган сиёсатидан норози эканини айтган.

Синдзо Абэ 2006-2007 ва 2012-2020 йилларда Япония бош вазири лавозимида ишлаган эди.
Мавзуга оид
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
08:31 / 30.03.2026