Жаҳон | 19:52 / 24.09.2018
3040
1 дақиқада ўқилади

Трамп гиёҳвандлик моддаларига қарши курашда халқаро ҳамкорликка чақирди

Фото: Lucas Jackson/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ штаб-квартирасидаги чиқишида гиёҳвандлик моддаларига қарши курашда халқаро ҳамкорликка чақирди.

"Бугун биз гиёҳвандлик моддаларига қарши ҳамкорликда курашишга ваъда берамиз… Биз бутун дунёда саноқсиз – миллион-миллион инсонлар ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин", — деди у гиёҳвандлик моддаларига қарши курашиш бўйича АҚШ томонидан ташкил этилган форумда.

Трампнинг сўзларига кўра, 2000 ва 2015 йиллар орасида гиёҳвандлик моддаларидан вафот этиш ҳолати дунё миқёсида 60%га ошган.

"Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши ноқонуний молиявий оқимлар, коррупция, терроризм билан боғлиқ", — деди у.

Трамп шунингдек, гиёҳвандлик моддаларига қарши курашишда БМТнинг "улкан салоҳиятини" қайд этган.

Мавзуга оид