Ўзбекистон | 19:14 / 24.09.2018
7014
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон миллий кинокомиссияси”га раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 24 июлдаги қарорига асосан “Ўзбекистон миллий кинокомиссияси” ташкил этилган эди. Ушбу ташкилотга шу кунга қадар “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келган Маъруфжон Мухтаров раҳбар этиб тайинланди.

Кинокомиссиянинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

- Мамлакатда кинотуризмни ривожантириш;
- Республика ҳудудида фильмларни тасвирга олиш учун хорижий кинокомпанияларни кенг жалб қилиш ҳамда уларга халқаро тажриба асосида киносервис хизматлари кўрсатиш;
- Хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда (co-production) фильмлар ишлаб чиқариш;
- Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларда миллий фильмлар иштирокини таъминлаш;
- Мамлакатимиз кинематография ютуқларини жаҳонга тарғиб қилиш.