Жаҳон | 20:20 / 25.09.2018
22919
1 дақиқада ўқилади

БМТ Бош Ассамблеяси иштирокчилари Трампнинг нутқини кулги билан қаршилашди

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида чиқиш қилди. Трампнинг нутқи сессия иштирокчиларида енгил кулги уйғотди.

АҚШ президенти ўз чиқишини ўз маъмуриятининг Оқ уйда олиб бораётган фаолиятини мақташ билан бошлаган. 

«Ўтган икки йилга яқин муддат ичида менинг маъмуриятим менгача бўлган президентларнинг маъмуриятларидан яхшироқ натижаларга эришди», деган у.

Шундан сўнг залда кулги кўтарилган.

«Бундай реакция кутмагандим. Лекин бу нормал ҳолат», дея хижолат бўлган қиёфага кирган Трамп. У ўзи президентликка келганидан кейин иқтисодиётда ўсиш кузатилгани, ишсизлик даражаси камайгани ва бошқа ютуқларни санай бошлаган.

Қайд этиш керакки, Трамп ўз чиқишига кечикиб келди. У Бразилия президентидан кейин иккинчи бўлиб нутқ сўзлаши керак эди, аммо натижада трибунага Эквадор раҳбари Ленин Моренони таклиф этишди.

Мавзуга оид