Жаҳон | 21:00 / 25.09.2018
11836
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған БМТ Бош ассамблеясида Трамп нутқ сўзлаган пайтда зални тарк этмаган

Фото: AP

Туркия президенти Ражаб Эрдўған Америка президенти Дональд Трамп нутқ сўзлаётган пайтда зални тарк этмади, Эрдўған ўз чиқишига тайёргарлик кўрди, деб хабар берди Sabah газетаси.

Нашрнинг маълум қилишича, Эрдўған минбарга чиқишга тайёрланиш учун бошқа хонага ўтган. У Трампдан сўнг сўзга чиқиши лозим эди.

Аввалроқ ОАВда Туркия раҳбари Дональд Трамп сўзга чиқиши билан зални тарк этганини хабар қилганди.

Трампнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясидаги нутқи сессия иштирокчиларида енгил кулги уйғотган.

Мавзуга оид