Жаҳон | 09:34 / 25.09.2018
5373
1 дақиқада ўқилади

Европа иттифоқи Суриянинг тикланишида қандай шартда иштирок этиши маълум бўлди

Фото: Francois Lenoir/Reuters

Европа иттифоқи (ЕИ) дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг маълум қилишича, Европа давлатлари Сурияни тиклашда сиёсий жараён бўлсагина иштирок этиши мумкин. Могеринининг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.

Европа дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, ЕИ Сурияни тиклашда иштирок этишга «тайёр», сабаби Сурия халқининг фаровонлиги Европа иттифоқи манфаатларига мувофиқ келади. Шу билан бирга, Могеринининг таъкидлашича, ЕИ давлатларига тиклаш жараёнида иштирок этиш учун «сиёсий шартлар» керакдир.

«Агар Идлибдаги вазият Россия ва Туркия томонидан имзоланган меморандумга мувофиқ ривожланса, конституцион қўмита сиёсий жараённи бошлаш ва Сурияни тиклашга халқаро ҳамжамиятни жалб қилиш бўйича ишга старт бериши мумкин. Мен шундай имкониятлар «деразаси»ни кўрмоқдаман», - деди Могерини.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Асаднинг кетиши вақт масаласи экани ҳақида маълум қилганди. 

Мавзуга оид