Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда департаментнинг туман бўлими бошлиғига ойлик «доля» таклиф қилган бозор директори ушланди
Иллюстратив фото
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Яшнобод туман прокуратураси билан ҳамкорликда Департаментнинг Яшнобод туман бўлими бошлиғи Р.Э.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ директори Н.Э. бозор ҳудудида сотиладиган гўшт маҳсулотларини ҳақиқий миқдорини ва бозорнинг кунлик патта тушум пулларини ҳисобини назорат қилиб бормаслик эвазига бўлими бошлиғи Р.Э.га ҳар ойда 1500 АҚШ доллари “пора” беришни таклиф қилиб, шундан 550 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ директори Н.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўрилмоқда.
Мавзуга оид
20:31 / 13.05.2026
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026