Абэ КХДР билан муносабатлар қандай шартда яхшиланишини айтди
Япония бош вазири Синдзо Абэ КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан шахсий учрашувга тайёр эканини билдирди, дея хабар бермоқда РИА «Новости».
Абэнинг сўзларига кўра, учрашув 1970-1980 йилларда КХДР махсус хизматлари томонидан олиб чиқиб кетилган японлар муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериши керак. Унинг билдиришича, бу «бахтсиз ўтмишга якун ясаш» ва муносабатларни нормаллаштиришга ўтиш учун зарурдир.
«Ҳозирча бундай қарор қабул қилинмади, аммо бу учрашув Шимолий Кореяда мажбуран ушлаб турилган япон фуқароларининг муаммоларини ҳал қилишга олиб келиши керак», - деди Абэ.
Унинг қўшимча қилишича, «ўзининг тарихий имкониятини» қўлга киритиши мумкин бўлган Шимолий Кореядаги вазиятни диққат билан кузатиб боряпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инни мақтаганди.
Мавзуга оид
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
18:54 / 09.11.2024
Сеул: Шимолий Корея GPS-сигналларни узиб, кемалар ва авиацияга халақит бермоқда
13:49 / 09.11.2024