Жаҳон | 09:33 / 26.09.2018
7280
1 дақиқада ўқилади
Перуда фожиа: 21 киши ЙТҲ қурбонига айланди
Перуда автобус иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқибатда 21 киши ҳалок бўлди, яна 15 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Peru21 хабар қилмоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Куско шаҳри яқинида содир бўлган. Ичида 35 киши бўлган автобус автомобиль билан тўқнашиб кетган, сўнг 300 метр баландликдан жарликка қулаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада мудҳиш ЙТҲ юз бергани хабар қилинганди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳатланди.
Мавзуга оид
09:26
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024
Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси жароҳат олди
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
13:06 / 06.11.2024