Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро БМТга илтимос билан чиқди
Венесуэла президенти БМТга ўзига уюштирилган суиқасдни халқаро текширувдан ўтказиш ҳақида мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда у БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясидаги нутқи давомида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Мен БМТдан бош котибнинг махсус вакилини тайинлаш ҳақида сўрайман. Бу унинг суиқасдни текширувдан ўтказиши учун керак. Венесуэла бунинг учун очиқ», - деди Мадуро.
Унинг хабар беришича, террорчилик ҳаракатининг 28 нафар ижрочиси аллақачон қўлга олинган. Мадуронинг сўзларига кўра, тергов суиқасдга Америка Қўшма Штатларида тайёргарлик кўрилганини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро Трампга жавоб қайтарганди.