Жамият | 17:13 / 27.09.2018
53101
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида Иқтисодиёт университети талабаси поезд йўлига тушиб кетди

Фото: mytashkent

Бугун соат 13:49да Тошкент метрополитени “Новза” бекатининг иккинчи йўлига Тошкент Иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси тўсатдан тушиб кетди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, метрополитен ҳамда ички ишлар ходимларининг тезкор ҳаракати туфайли талаба ўз вақтида қутқариб олинган ва тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилган. 

Талаба шифохонага кетишдан олдин ўзининг тоби қочганлиги туфайли шундай воқеа содир бўлганлигини ва метрополитен хизматининг воқеада айби йўқлигини таъкидлаган.

Мавзуга оид